Эртага Ўзбекистон рапира қиличбозлик терма жамоаси 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида жамоавий мусобақани бошлайди
Ўзбекистон рапира қиличбозларининг биринчи рақиби Малайзия жамоаси бўлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Эртага Ўзбекистон рапира қиличбозлик терма жамоаси 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида жамоавий мусобақани бошлайди.
Мамлакатимизни қуйидагилар ҳимоя қилади:
Молина Ильяс, Семенеев Радмир, Усмонов Улуғбек ва Алимов Фозил.
Ўзбекистон рапира қиличбозларининг биринчи рақиби Малайзия жамоаси бўлади.
Спортчиларимизга ишончли старт ва ёрқин ғалабаларни тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Молина Ильяс шахсий мусобақада бронза медалини қўлга киритди, бу жамоанинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва жанговор руҳини тасдиқлади.
Биз спортчиларимизга ишонамиз — эртанги кун ўзбек қиличбозлиги учун янги ғалабанинг бошланиши бўлиши мумкин!
Иброҳим Жалолов
Редактор