locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртадан Хитойда \"Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи Президенти кубоги\" старт олади

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Эртадан Хитойда "Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи Президенти кубоги" старт олади
PHOTO: Telegram

Эртага Хитойда "Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи Президенти кубоги" старт олади. Илк баҳсида Шухрат Салаев тажрибали рақибларидан бири билан тўқнаш келади.

Мусобақанинг дастлабки кунги беллашувлари учун қуръа ташланди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувлар:

87 кг вазнда нимчорак финал жанги: Шухрат Салаев - Салех Элшарабати (Иордания);
87 кг вазнда нимчорак финал жанги: Ёдгорбек Жўрабоев - Муҳаммад Зубер (Малайзия);
87 кг вазнда 1/16 финал жанги: Шоҳжахон Каримбоев - Хван Лю Кук (Корея Республикаси);
80 кг вазнда нимчорак финал жанги: Жасурбек Жайсунов - Сай Жаохун (Хитой)/Парк Жи Мин (Корея Республикаси) баҳси ғолибига қарши;
74 кг вазнда биринчи босқич жанги: Шахбоз Тусматов - Ким Хён Во (Корея Республикаси);
74 кг вазнда 1/16 финал жанги: Нажмиддин Қосимхожиев - Динмуҳаммад Рассулули (Қозоғистон)/Ксиянг Қижанг (Хитой) баҳси ғолибига қарши;
+87 кг вазнда чорак финал жанги: Марат Мавлонов - Янг Жунёнг (Корея Республикаси)/Канг Сангхюн (Корея Республикаси) баҳси ғолибига қарши.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар:

57 кг вазнда нимчорак финал жанги: Шаббона Абдувалиева - Чен Лин (Хитой);
57 кг вазнда нимчорак финал жанги: Мадина Мирабзалова - Ким Нанхи (Корея Республикаси);
53 кг вазнда нимчорак финал жанги: Лайло Зайниддинова - Мобина Нематзаде (Эрон);
49 кг вазнда 1/16 финал жанги: Лайло Ҳасанова - Сафрон Тамбиража (Австралия);
49 кг вазнда 1/16 финал жанги: Дилноза Тангирова - Бьянка Мотта (Австралия);
46 кг вазнда нимчорак финал жанги: Мадина Шониёзова - Тайба Алшариф (Саудия Арабистони).

Жанглар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг