Енгил атлетика: Давронова ва Нагеевда олтин, Норбоева бронза медални қўлга киритди
Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медал:
— Амир Нагеев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч хатлаб сакраш)
Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)
Якунда спортчиларимиз мазкур мусобақада 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллашди.
Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
— Амир Нагеев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч хатлаб сакраш)
Кумуш медал:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар уша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Аюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Маҳкамов (уч хатлаб сакраш)
Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)