locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдони ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар учун хорижлик мураббийлар билан суҳбат ўтказилди

Селекция комиссиясида етакчи мутахассислар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдони ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар учун хорижлик мураббийлар билан суҳбат ўтказилди
photo: Judo Uzbekistan

Ҳудудларимизда дзюдони ривожлантириш дастури доирасида вилоятларда ишлашга номзод хорижлик мураббийлар билан онлайн интервью ўтказилди. Селекция комиссиясида етакчи мутахассислар — Алексей Будолин, Андрей Штурбабин, Искандар Расулов ва Аурелиан Чиприан Флис иштирок этди.

Мураббийлар номзодлар билан юзма-юз суҳбат ўтказиб, уларнинг профессионал сифатлари, тажрибаси ва маҳаллий жамоалар билан ишлаш салоҳиятини баҳоладилар. Суҳбат натижасига кўра, ҳар бир мутахассиснинг кучли томонлари ва муайян соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб, қайси ҳудудга юбориш бўйича тавсия тайёрланади.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос афзалликлари ва ўсиш зоналари мавжуд бўлиб, дастурнинг асосий мақсади заиф томонларни мустаҳкамлаш ва ҳудудлардаги дзюдони янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш учун мутахассисларни танлашдан иборат.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг