Дзюдочиларимиздан Душанбе “Катта дубулға” турнирида яна икки медаль
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медалга сазовор бўлди.
Ўрта вазн тоифасидаги беллашувларда йигитларимиз ўз номларини совриндорлар қаторига ёздириб қўйишди.
-73 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Ҳожиакбар Тошев, -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларда эса Муроджон Йўлдошев бронза медалларини қўлга киритишди.
Насрулло Каримов
Журналист