Дзюдочи қизларимиз финалда, яна икки вакилимиз бронза медали учун татамига чиқади
Хитойнинг Ордос шаҳрида бошланган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги саралаш баҳслари якунга етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Хитойнинг Ордос шаҳрида бошланган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги саралаш баҳслари якунга етди.
Қувонарлиси, бугун курашга киришган ҳар икки дзюдочи қизимиз — Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) ва Сита Қадамбаева (-52 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди. Самариддин Қўчқоров (-60 кг) ва Замҳшари Бекмуродов (66 кг) эса кечки дастурда бронза медали учун татамига чиқади.
Олтин медаль учун:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Жамсран Анудари (Муғулистон)
-52 кг: Сита Қаданбаева — Нандин-Эрдэнэ Мягмарсурен (Муғулистон)
Бронза медаль учун:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров — Шерзод Давлатов (Қозоғистон)
-66 кг: Замҳшари Бекмуродов — Ким Чан Ён (Корея Республикаси)
Иброҳим Жалолов
Редактор