locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) президенти Обейд Ал-Анзи билан учрашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) президенти Обейд Ал-Анзи билан учрашди.

Мулоқот чоғида Осиё дзюдо иттифоқи ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари, мамлакатимиз дзюдосининг қитъада тутган ўрни ва роли, яқин йиллар учун мўлжалланган режалар, ўтказиладиган мусобақалар ҳамда бир қатор бошқа мавзулар бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, 2027 йил ўсмирлар ва ёшлар, 2028 йилда эса катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу масала Осиё дзюдо иттифоқининг навбатдаги йиғилишида муҳокама учун қўйилишига келишиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг