locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Жиззах шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг иккинчи куни беллашувлари ҳам муросасиз курашлар остида ўтди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дзюдо. Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Жиззах шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг иккинчи куни беллашувлари ҳам муросасиз курашлар остида ўтди.

Эркаклар ўртасида -81, -90, -100, +100 кг, аёлларда эса -63, -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Иккинчи кун доирасида ҳам янги номлар кашф этилди. Ўз вазн тоифаларида Маъшрабжон Ғайбуллаев, Азамат Аблақулов, Оғабек Ғаниев, Асадбек Шихназаров сингари дзюдочилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишди.

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси
1. Маъшрабжон Ғайбуллаев (Тошкент шаҳри)
2. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент шаҳри)
3. Асадбек Норбўтаев (Тошкент вилояти)
3. Саъдулла Равшанов (Қашқадарё)

-90 кг вазн тоифаси
1. Азамат Аблақулов (Самарқанд)
2. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)
3. Султонбек Абдушукуров (Қорақалпоғистон)
3. Аббос Шермахматов (Қашқадарё)

-100 кг вазн тоифаси

1. Оғабек Ғаниев (Бухоро)
2. Шаҳзод Орзиқулов (Навоий)
3. Сардорбек Эркинов (Тошкент вилояти)
3. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)

+100 кг вазн тоифаси

1. Асадбек Шихназаров (Хоразм)
2. Владислав Булигин (Тошкент вилояти)
3. Номон Раҳабов (Бухоро)
3. Шоҳруз Шомуродов (Тошкент шаҳри)

АЁЛЛАР

-63 кг вазн тоифаси

1. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)
2. Севинч Исоқова (Жиззах)
3. Гавҳар Аҳмедова (Бухоро)
3. Зухражон Умарова (Хоразм)

-70 кг вазн тоифаси
1. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
2. Севинч Тўрақулова (Тошкент шаҳри)
3. Азода Медетова (Қорақалпоғистон)
3. Азиза Омирбаева (Қорақалпоғистон)

-78 кг вазн тоифаси
1. Шинар Ибраева (Тошкент вилояти)
2. Нафиса Асаматдинова (Тошкент шаҳри)
3. Элнора Салимова (Самарқанд)
3. Мухлиса Турдиева (Қашқадарё)

+78 кг вазн тоифаси

1. Дурдона Низомаддинова (Хоразм)
2. Феруза Хорозова (Самарқанд)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг