locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўзбекистон дзюдо федерацияси Олимпиада-2028 учун стратегик йўналишни белгилаб олди

Ҳар бир старт, ҳар бир ғалаба ва ҳар бир рейтинг очкоси бугуноқ Олимпиада-2028 йўлида алоҳида аҳамиятга эга.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон дзюдо федерацияси Олимпиада-2028 учун стратегик йўналишни белгилаб олди
photo: Dzyudo Uzbekistan

2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига икки йилдан сал кўпроқ вақт қолди ва табиийки, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси учун тўрт йилликнинг асосий стартига тайёргарликнинг энг масъулиятли босқичи бошланмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти мураббийлар штаби ва терма жамоа олдига Олимпия ўйинлари саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиш, рейтинг очколарини самарали тўплаш ва йирик халқаро турнирларда муносиб иштирок этишга қаратилган аниқ вазифаларни қўйди.

Ишчи йиғилиш давомида Федерация фаолиятининг асосий йўналишлари, бўлажак Олимпия сиклига тайёргарликнинг стратегик режалари ва устувор мақсадлари муҳокама қилинди. Ҳар бир старт, ҳар бир ғалаба ва ҳар бир рейтинг очкоси бугуноқ Олимпиада-2028 йўлида алоҳида аҳамиятга эга.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг