Дзюдо. Юсупов ва Ахадов Будолин бошчилигида Синдао шаҳрига йўл олди
Бугун Синдао Гран-При турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: judouz
Эртага Хитойнинг Шандун провинцияси Синдао шаҳрида Гран-При туркумига кирувчи мусобақа старт олади.
Qingdao Grand Prix 2025 турнирида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи дзюдочиси Шаҳрам Ахадов ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов бош мураббий Алексей Будолин бошчилигида Хитойга жўнаб кетди.
Бугун Синдао Гран-При турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ахадов 27, Юсупов эса 28 сентябрь куни баҳсларга киришади.
Иброҳим Жалолов
Редактор