Дзюдо. Термизда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ўтказилди
Спортчилар -66, -81 ва +90 кг, аёллар эса +70 кг вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: judouz
Сурхондарё вилоятида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичи ўтказилди.
Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган эркаклар -66, -81 ва +90 кг, аёллар эса +70 кг вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Соврин жамғармаси умумий 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда Бобур Важиев (-66 кг), Алимардон Абдулаҳадов (-81 кг), Муҳаммадали Тангриев (+90 кг) ва Шоҳиста Назарова (+70 кг) ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор