Дзюдо. Тбилисида “Катта дубулға” турнири бошланади
Бугун Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Дунёнинг 54 мамлакатида 400 нафардан ортиқ спортчини жамлаган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Беллашувларда қуйидаги атлетларимиз медаллар учун кураш олиб борадилар:
Эркаклар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-66 кг: Абдураҳим Нуфуллоев
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-73 кг: Бобур Янгибоев
-73 кг: Низомиддин Тошпўлатов
-90 кг: Умар Бозоров
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Амирсаид Жейлиев
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
Аёллар:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова
-52 кг: Сита Қодамбоева
-57 кг: Райҳона Мамбетова
-63 кг: Маржона Нуруллаева
-70 кг: Ширинжон Ёлдошева
Дастурга кўра, бугун эркаклар -60 кг ва -66 кг, аёллар эса -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқишади.