locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Sofia European Open 2026. Бугун 8 нафар дзюдочи-қизларимизга мухлислик қиламиз!

Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилаётган Sofia European Open турнирининг иккинчи куни беллашувлари ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Sofia European Open 2026. Бугун 8 нафар дзюдочи-қизларимизга мухлислик қиламиз!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Бугун Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилаётган Sofia European Open турнирининг иккинчи куни беллашувлари ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, бугун терма жамоамизнинг 8 нафар аъзоси мусобақа медаллари ҳамда жаҳон рейтинг учун бериладиган очколар учун татамига чиқади. Саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 12:30да бошланади.

Дзюдочиларимизга ғалаба ва омад ёр бўлсин.

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-48 кг: Севинч Муродова — Наталя Стоклоза (Польша)

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Аксина Петкова (Болгария)/Анат Цирлин (АҚШ)

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева — Сейма Йилдирим (Туркия)/Невена Милч (Сербия)

-48 кг: Улбусин Ҳакимова — Елена Гуардуччи (Италия)

-52 кг: Муҳайё Ахматова — Лучиана Катана (Руминия)/Паула Чакориз (Испания)

-52 кг: Сўғдийона Рафкатова — Мария Гогуа (Греция)/Фатиона Касапи (Косово)

-52 кг: Сита Қадамбаева —Мерйем Арслан (Туркия)/Калина Григорова (Болгария)

-57 кг: Райхона Маматова — Роми Дори (Исроил)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг