Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 6 та вазнда ғолиблар аниқланди
Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида мезбонлик қилаётган Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни ўсмирлар ўртасида -50, -55, -60, қизларда эса -40, -44 ва -48 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.
Эътиборлиси, шоҳсуапага кўтарилган ёш дзюдочилар орасида Андижон, Сирдарё, Жиззах вилояти вакиллари бор эди. Андижон ва Сирдарёдан чемпионлар чиққани бу вилоятларда дзюдога қаратилётган эътибор ўз маҳсулини бермоқда, деган хулосага олиб келади.
Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:
Ўсмирлар
-50 кг вазн тоифаси
1. Маъмуржон Абдуваҳобов (Андижон)
2. Азизбек Раупов (Самарқанд)
3. Шухрат Муҳаммадханов (Тошкент вилояти)
3. Акбар Шарифов (Тошкент шаҳри)
-55 кг вазн тоифаси
1. Саминжон Қаҳрамонов (Сирдарё)
2. Бобур Юсупов (Тошкент шаҳри)
3. Фаррух Бозоров (Хоразм)
3. Ришод Рўзимаматов (Тошкент вилояти)
-60 кг вазн тоифаси
1. Абубакр Сатторов (Тошкент шаҳри)
2. Жасур Қаҳрамонов (Навоий)
3. Лутфуллоҳ Акбаров (Тошкент шаҳри)
3. Абдулазиз Юсупов (Тошкент шаҳри)
Қизлар
-40 кг вазн тоифаси
1. Ирода Сирожиддинова (Жиззах)
2. Сарвиноз Нормуратова (Самарқанд)
3. Эъзоза Асилова (Жиззах)
3. Мухлиса Жабборова (Хоразм)
-44 кг вазн тоифаси
1. Холниса Худойбердиева (Қашқадарё)
2. Нозима Нормуродова (Навоий)
3. Камола Ҳасанова (Қашқадарё)
3. Ҳулкар Хушбахтова (Сурхондарё)
-48 кг вазн тоифаси
1. Чарос Ҳикматова (Бухоро)
2. Айдана Қаржауова (Тошкент вилояти)
3. Адиба Кенжаева (Самарқанд)
3. Гулжаной Қурбонбоева (Хоразм)