locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Наманган шаҳри мезбонлик қилган ва кучли рақобат муҳитида ўтган мамлакат биринчилигида пойтахтлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Наманган шаҳри мезбонлик қилган ва кучли рақобат муҳитида ўтган мамлакат биринчилигида пойтахтлик дзюдочилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Уч кунлик беллашувлар якунида Тошкент шаҳри терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Пойтахтлик дзюдочилар фақатгина кумуш медаллар нисбатига кўра биринчи бўлишди. Кучли учликдан жой олган Сурхондарё ва Тошкент вилояти терма жамоалари ҳисобида ҳам пойтахтликлар сингари 3 тадан олтин медаль бўлди.

Умуман олганда, 14 та ҳудудий терма жамоалардан 13 таси Ўзбекистон чемпионатида камида битта медалга эга бўлди. Бу ҳам мамлакат чемпионати беллашувларининг муросасиз курашлар остида кечганини кўрсатмоқда.

Учинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг вазн тоифаси (54 иштирокчи)
1. Афзал Иноятов (Тошкент вилояти)
2. Мардонек Раҳмоназаров (Тошкент вилояти)
3. Камол Жамолов (Бухоро)
3. Бобиршоҳ Ашуров (Бухоро)

-73 кг вазн тоифаси (46 иштирокчи)
1. Чингиз Салимов (Самарқанд)
2. Пўлат Эгамбердиев (Тошкент шаҳри)
3. Обид Раҳматуллаев (Навоий)
3. Яҳёбек Норсафаров (Тошкент шаҳри)

+73 кг вазн тоифаси (54 иштирокчи)
1. Лазизбек Амируллаев (Тошкент шаҳри)
2. Фирдавс Баҳриддинов (Самарқанд)
3. Муҳаммадали Маҳмудов (Хоразм)
3. Достон Акбаров (Тошкент шаҳри)

Қизлар

-57 кг вазн тоифаси (34 иштирокчи)
1. Нилуфар Шуҳратова (Навоий)
2. Нозима Бобомуротова (Сурхондарё)
3. Шахина Авезова (Хоразм)
3. Сарвиноз Олтибоева (Қашқадарё)

-63 кг вазн тоифаси (29 иштирокчи)
1. Моҳирабону Рўзимуродова (Қашқадарё)
2. Хафиза Мадаминова (Тошкент шаҳри)
3. Муштарий Абдисаидова (Қашқадарё)
3. Севинч Абдинасимова (Қашқадарё)

+63 кг вазн тоифаси (34 иштирокчи)
1. Ҳулкар Бахтиёрова (Хоразм)
2. Меҳринисо Шарифбоева (Хоразм)
3. Нигинабону Аҳмадова (Қашқадарё)
3. Азиза Аҳмадалиева (Тошкент шаҳри)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг