Дзюдо. Prague European Open турнирини 4 та медаль билан Top-5'да якунладик
Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қилган Европа Очиқ Кубоги ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: judouz
Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қилган Европа Очиқ Кубоги ўз якунига етди.
Икки кун давом этган нуфузли мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 35 давлат орасида 5-ўринни эгаллади. Жамоамизга ягона олтин медални бухоролик 20 ёшли дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов тақдим этди.
Шукуржон Аминова, Ирисхон Қурбонбоева ва Музффарбек Тўрабоев Prague European Open 2025 турнирининг бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси совриндорининг +100 кг вазнда қўлга киритган илк медали эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор