Дзюдо. OTP Group Тошкент Гранд Слэм 2026 стартинa беш кун қолди
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
OTP Group Тошкент Гранд Слэм 2026 стартинa беш кун қолди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.
Учрашув давомида дзюдочиларимизнинг тайёргарлик жараёни, жисмоний ва руҳий ҳолати, шунингдек, мусобақа учун қўйилган асосий мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.
Азизжон Камилов терма жамоанинг ҳар бир аъзосига катта ишонч билдирар экан, уларни юртдошларимиз кўз ўнгида ўтадиган муросасиз беллашувларда муносиб иштирок этишга чақирди.
Иброҳим Жалолов
Редактор