Дзюдо. OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнири стартига оз фурсат (27 февраль - 1 март) қолмоқда
Шундан келиб чиқиб маълум қиламизки, айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси томонидан аккредитация жараёни давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнири стартига оз фурсат (27 февраль - 1 март) қолмоқда.
Маълумки, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг талаблари анча жиддий ҳисобланади. Тошкентга дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан дзюдочиларнинг келиши кутилмоқда. Табиийки, нуфузли мусобақани ёритиш истагидаги оммавий ахборот воситалари етарлича бўлади.
Шундан келиб чиқиб маълум қиламизки, айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси томонидан аккредитация жараёни давом этмоқда. Мусобақани ёритиш истагида бўлган ҳар бир ҳамкасбимиз қуйидаги ҳавола орқали онлайн тарзда аккредитациядан ўтиши мумкин.
Иброҳим Жалолов
Редактор