locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Маржона Нурдуллоева София European Open 2026 совриндори

Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича 2026 йилги мавсумнинг илк IJF мусобақаси - Sofia European Open бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Маржона Нурдуллоева София European Open 2026 совриндори
photo: Dzyudo Uzbekistan

Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича 2026 йилги мавсумнинг илк IJF мусобақаси - Sofia European Open бўлиб ўтмоқда.

Унда дунёнинг 5 қитъаси 39 давлатидан жами 385 (237 эркак, 148 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар йўлида баҳсларга киришди.

Қувонарлиси, мусобақанинг илк куни терма жамоамизнинг -63 кг вазн тоифасидаги аъзоси Маржона Нурдуллоева бронза медалини қўлга киритди. У саралаш беллашувларида Хорватия ва Болгария дзюдочиларини мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган ярим финал баҳсида япониялик Хонока Кимурага имкониятни бой берган Нурдуллоева бронза медали учун кечган беллашувда франциялик Клара Венслердан устун келди.

Шу тариқа, Маржона Нурдуллоева Ўзбекистон терма жамоасига 2026 йил ҳисобидан илк медални тақдим этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг