Дзюдо. Катталар ва кадетлар терма жамоаларимизнинг режалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мамлакат катталар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлар штаби билан учрашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мамлакат катталар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлар штаби билан учрашди.
Унда ҳар икки терма жамоамизнинг олдинда турган мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлиги муҳокама қилинди. Мураббийлар штаби ўтказилаётган машғулотлар, дзюдочиларнинг ҳолати, бўлажак мусобақалардаги имкониятларимиз ҳақида маълумот беришди.
Ўз ўрнида Азизжон Камилов мураббийлар ва дзюдочиларга ўзларига нисбатан масъулиятни ошириш, ҳар бир мусобақада натижалар орқали тарихни янгилаш лозимлигини таъкидлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор