locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Ислом Бирдамлиги ўйинларида қатнашадиган таркибимиз тасдиқланди

7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Ислом Бирдамлиги ўйинларида қатнашадиган таркибимиз тасдиқланди
photo: Judo Uzbekistan

7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Комплекс мусобақа дастуридан дзюдо баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, 8-10 ноябрь кунлари белгиланган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Терма жамоамиз мураббийлари штаби Ар-Риёдга йўл оладиган таркибни тасдиқлади.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир давлатдан кўпи билан 12 (7 эркак, 5 аёл) нафар дзюдочи иштирок этиши мумкин. 10 ноябрь куни аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади ва табиийки, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ислом Бирдамлиги ўйинларига йўл оладиган делегация:

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-73 кг: Шахрам Аҳадов
-90 кг: Шаҳзод Шарипов
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Музфарбек Тўрабоев

АЁЛЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Мураббийлар — Алексей Будолин, Андрей Штурбабин, Раҳим Субхонов, Азиз Ташматов
Шифокор — Азиз Қаюмов
Массажчи — Жавлон Ҳасанов
Психолог — Лола Агзамова

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг