locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Йил якунига кўра Ўзбекистон дзюдо федерациясининг энг яхши ҳаками аниқланди

Йиллик рейтингни шакллантириш ҳакамлик сифатини, баҳолашнинг холислигини ва ҳакамнинг касбий ривожланишини оширишга қаратилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Йил якунига кўра Ўзбекистон дзюдо федерациясининг энг яхши ҳаками аниқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Йил давомида Ўзбекистон чемпионатлари доирасида мусобақаларга супервайзерлар таклиф этилган бўлиб, улар ҳакамлар ишини мустақил баҳолаб бордилар.

Баҳолаш тасдиқланган мезонлар бўйича ўтказилди ва барча асосий республика мусобақаларини қамраб олди. Комплекс баҳолаш асосида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳакамларининг йиллик рейтинги шакллантирилди.

Йил якунларига кўра, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг энг яхши ҳаками сифатида ЭДУАРД ЦОЙ (Самарқанд шаҳри) топилди. У наfaқат ҳакамлик сифати бўйича энг юқори баҳолар, балки интизом, касбий хулқ-атвор, этикага риоя қилиш, супервайзерлар билан ўзаро муносабатлар ва мавсум давомида ишлаш барқарорлиги каби қўшимча мезонлар мажмуаси бўйича ҳам рейтингда 1-ўринни эгаллади.

Йиллик рейтингни шакллантириш ҳакамлик сифатини, баҳолашнинг холислигини ва ҳакамнинг касбий ривожланишини оширишга қаратилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг