Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
13–20 июн кунлари Будапешт шаҳрида катталар ўртасидаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда 94 мамлакатдан спортчилар иштирок этади, жумладан, Ўзбекистон вакиллари ҳам. Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълумотига кўра, мусобақада 572 нафар спортчи (302 эркак ва 270 аёл) қатнашиши кутилмоқда. Улар жаҳон чемпионати медаллари ҳамда олимпия саралаш рейтинг очколари учун беллашади.
Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда тўлиқ таркибда иштирок этади. Мураббийлар штаби тасдиқлаган рўйхатга кўра, 18 нафар спортчи — 9 нафар йигит ва 9 нафар қиз — шахсий баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу бир мамлакатдан қатнашиши мумкин бўлган энг кўп иштирокчи сони ҳисобланади.
Шунингдек, аралаш жамоавий беллашувларда ҳам юртимиз вакиллари майдонга чиқади. Бу турда Обидхон Номонов, Ширинжон Юлдашева ва Умида Нигматова жамоа таркибида иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби
Эркаклар:
• Бахром Ботуров
• Замохшари Бекмуродов
• Азизбек Артиков
• Шахрам Ахадов
• Арслонбек Тожиев
• Нурбек Муртозоев
• Шахзодхужа Шарипов
• Алишер Юсупов
• Музаффарбек Турабоев
Аёллар:
• Халимажон Қурбонова
• Лазиза Ҳайдарова
• Суғдиёна Раффатова
• Мухайё Аҳматова
• Шукуружон Аминова
• Маржона Нуруллоева
• Хуршида Раззоқбердиева
• Маржона Қочимова
• Ирисхон Қурбонбоева
Аралаш жамоавий турнир учун:
• Обидхон Номонов
• Ширинжон Юлдашева
• Умида Нигматова