locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. Бугун 7 нафар дзюдочимиз медаллар учун курашади

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирнинг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. Бугун 7 нафар дзюдочимиз медаллар учун курашади
photo: Dzyudo Uzbekistan

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирнинг иккинчи куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.

Бугун қизлар -57, -63, -70, +70 кг, ўсмир йигитлар эса -73, -81, -90, +90 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 12:00да бошланади. Терма жамоамизнинг барча аъзоларига ғалаба ва омад ёр бўлсин.

Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-73 кг: Беҳрузбек Усмонов - Диво Войвода (Хорватия)

-81 кг: Самандар Суннатов - Мартен Сейделберг (Эстония)

-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов - Каур Лицар (Эстония)

+90 кг: Ерсултан Толибаев - Самуэл Сом (Франция)/Аймар Лобато Перез (Испания)

Қизлар
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова - Эзги Топчу (Туркия)/Роми Ҳайун (Исроил)

-57 кг: Зуҳра Алимова - Дарья Килдеева (Финляндия)/Милена Боруболотова (Қирғиз Республикаси)

-70 кг: Пошшажон Жумабаева - Зой Галбрайт (Буюк Британия)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг