Дзюдо. Азизжон Камилов тайёргарликнинг сўнгги босқичи билан танишди
OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирини қабул қилувчи "Humo Arena" кўздан кечирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирини қабул қилувчи "Humo Arena" кўздан кечирилди.
Эртага пойтахтимизда анъанавий "Катта Дубулға" турнири старт олади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мусобақани ўтказишга масъул ташкилий гуруҳ аъзолари билан бирга "Humo Arena" саройида бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.
Асосий беллашув майдони, машғулот зали, техник хоналар, мажмуанинг барча инфратузилмаси кўздан кечирилди. Федерация раҳбари арендаги жойлашувлар, мусобақани юқори савияда, жаҳон талаби даражасида ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Иброҳим Жалолов
Редактор