locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Аёллар терма жамоамиз Болгарияга жўнаб кетди

Пойтахт вилоятининг Дўкент шаҳарчасида ташкил этилган ўқув-машғулотини якунлаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилдан ўрин олган илк хориж йиғинига йўл олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Аёллар терма жамоамиз Болгарияга жўнаб кетди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Пойтахт вилоятининг Дўкент шаҳарчасида ташкил этилган ўқув-машғулотини якунлаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилдан ўрин олган илк хориж йиғинига йўл олди.

Андрей Штурбабин бош мураббийлигидаги жамоамиз машғулотларни Болгария давлатида давом эттиради. Сафар олдидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов дзюдочиларимиз ва мураббийлар штаби билан учрашди. Штурбабин ҳар бир спортчининг бугунги ҳолати ҳақида маълумот берди.

Азизжон Камилов терма жамоамизни олдинда масъулиятли мавсум кутётгани, жаҳон ва Осиё чемпионати, бир нечта комплекс мусобақалар, хусусан Осиё ўйинлари борлиги, ҳар бир дзюдочи халқаро стартларда максимал ҳаракат қилиши кераклигини урғулади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг