locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Абу-Даби Grand Slam 2025 турнирида иштирок этувчи жамоамиз таркиби тасдиқланди

28-30 ноябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи турнир бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Абу-Даби Grand Slam 2025 турнирида иштирок этувчи жамоамиз таркиби тасдиқланди
photo: Dzyudo Uzbekistan

28-30 ноябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи "Катта Дубулға" тоифасига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Abu Dhabi Grand Slam 2025 мусобақасида дунёнинг барча қитъаларидаги 53 давлатдан жами 398 (240 эркак, 158 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби томонидан Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида иштирок этувчи терма жамоамиз таркиби тасдиқланди.

Абу-Дабига йўл оладиган делегациямиз:

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Суғдийона Рафқатова
-57 кг: Шукуржон Аминова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-90 кг: Умар Бозоров
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Мураббийлар - Алексей Будолин, Олимбой Олимов
Шифокор - Азиз Қаюмов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг