Двалишвили 2026 йилда яна тўртта жанг ўтказмоқчи
Мераб навбатдаги жангини Петр Янга қарши ўтказади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Энг енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили собиқ чемпион россиялик Петр Ян билан реваншдан кейин танаффус қилмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу жанг унинг 2025 йилдаги тўртинчи учрашуви бўлади.
«Мақсадим ҳар доим фаол бўлиш эди ва шукур, UFC бунинг имкони бўлишини таъминлади. Камарни қўлга киритишдан олдин ҳам, мен ўзимни ҳар имкониятда жанг қиладиган фаол чемпион сифатида тасаввур қилардим.
Мақсадлар? Келаси йилда ҳам шундай қилиш. Фаол бўлиб, камида тўртта жанг ўтказиш», — дейди Двалишвили.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили – Ян реванши 7 декабр куни UFC 324 турнирида Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист