Дунё биринчилигида муносиб қатнашган ўсмир-ёшларимиз кутиб олинди
Мусобақада 27 та мамлакатдан жами 120 нафар спортчилар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
9-10-октябр кунлари Мисрнинг Қоҳира шаҳри пара пауерлифтинг бўйича ўсмирлар (У-18) ва ёшлар (У-21) ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.
27 та мамлакатдан жами 120 нафар спортчилар қатнашган ушбу нуфузли мусобақада ҳар икки ёш тоифасидаги терма жамоамиз иштирок этиб, якунда умумий ҳисобда 27 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медалларига эга чиқишди.
Юртошларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси мутасаддилари, ОАВ вакиллари ҳамда яқинлари томонидан кутиб олинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист