Дмитрий Третьяковнинг ўқув-машғулот йиғини якуний босқичга кирмоқда
Дмитрий юқори тайёргарлик суръатини сақлаб қолмоқда ва бўлажак халқаро мусобақаларга тўлиқ эътибор қаратмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Дмитрий Третьяковнинг ўқув-машғулот йиғини якуний босқичга кирмоқда.
Ўзбекистон замонавий бешкураш терма жамоаси вакили Дмитрий Третьяков Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги босқичига тайёргарлик кўриш учун Беларусьнинг Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Спортчининг тайёргарлиги аста-секин якуний босқичга яқинлашмоқда. У барча замонавий бешкураш йўналишлари бўйича функционал тайёргарлиги, тезлиги, чидамлилиги ва рақобатбардош маҳорати устида иш олиб бормоқда.
Дмитрий юқори тайёргарлик суръатини сақлаб қолмоқда ва бўлажак халқаро мусобақаларга тўлиқ эътибор қаратмоқда.
Унга ўқув-машғулот йиғинни муваффақиятли якунлашини ва Жаҳон кубоги босқичида муваффақиятли чиқиш қилишини тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор