locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшод Хайдаркулов: «Қуръадан ўпкалаш мумкин эмас»

Янги мавсумга қуръа ташланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшод Хайдаркулов: «Қуръадан ўпкалаш мумкин эмас»
Фото: Ўзбекистон футзали

Олий лиганинг 2026/2027-мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг «Самарқанд» ПФК бош мураббийи Дилшод Хайдаркулов янги мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Футбол оламида “қуръанинг кўзи кўр бўлади, ундан ўпкалаш керак эмас”, деган ибора бор. Ҳақиқатан ҳам шундай. Қуръа ташлаш жараёни шаффоф ўтди ва унда Олий лиганинг барча клублари вакиллари бевосита иштирок этди.

Қуръа жараёни бизга дастлабки турларданоқ кучли рақибларни рўбарў қилди. Кўп карра Ўзбекистон чемпионлари — “Олмалиқ” ва BMB ПФК жамоаларига қарши ўйинлар билан мавсумни бошлаймиз. Номдор рақибларга қарши баҳслардан кейин нафас ростлаб улгурмасимиздан, ўтган мавсум Биринчи лигада чемпион бўлиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритган “Сайҳун”га қарши майдонга чиқамиз.

“Самарқанд” азалдан истеъдодлар ўчоғи бўлиб келган. Жамоа мамлакатимиз футзалига юзлаб иқтидорли ўйинчиларни етказиб берган. Айни пайтда ҳам олдимизга қўйилган асосий вазифалардан бири — истеъдодли ёшларни мамлакат терма жамоаларига тайёрлаб, етказиб бериш.

Шу билан бирга, Олий лигадаг мавқеимизни муносиб сақлаб қолиш ва ҳар бир рақиб учун жиддий “бош оғриғи” бўлишни мақсад қилганмиз.

Таркибимизда кўплаб ёш ўйинчилар бор. Жамоани хорижлик футзалчилар билан кучайтириш борасидаги ишлар ҳам давом этмоқда.

Ишонаманки, биз Самарқанд футзал жамоатчилигини уялтириб қўймаймиз. Мухлисларимизга муносиб ўйин ва кўтаринки кайфият улашиш учун бор кучимизни ишга соламиз», — деди Дилшод Хайдаркулов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг