«ДХХ кубоги»нинг мини футбол мусобақасининг қизлар ўртасида белашувга старт берилди
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХнинг кубоги старт олганини эълон қилган эдик.
Бирон-бир кун йўқки, туманимизнинг қайсидир маҳалласидан мусобақалар ўтказилаётганига гувоҳ бўласиз.
Биргина ДХХнинг футбол ва мини футбол турнири туфайли минглаб ёшлар катта спорт майдонига кириб келмоқда.
Ўйинда Гулистон ва Тошқўрғон ҳамда Машҳад ва Булақбоши маҳалла жамоалари ўзаро куч синашмоқда.
Ёшлар ўртасидаги “ДХХ кубоги” мини футбол мусобақасининг 16-30 ёш тоифасида қизлар ўртасида ёшлар қамраб олиниб мусобақалар давом этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист