Делегатлар Aichi-Nagoya-2026 пара Осиё ўйинларини қабул қилувчи мажмуалар билан таништирилди
Япониянинг Нагоя шаҳрида "Chefs de Mission" семинари ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Хабар берганимиздек, Япониянинг Нагоя шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитасининг (APC) миллий қўмиталар вакиллари учун мўлжалланган "Chefs de Mission" семинари ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган делегатлар семинар доирасида 2026-йилнинг октябрь ойида Айчи ва Нагоя шаҳарларида ўтказиладиган пара Осиё ўйинлари давомида фойдаланиладиган турар жой мажмуалари, пара енгил атлетика бўйича беллашувлар ҳамда очилиш ва ёпилиш маросимларини қабул қилувчи "Mizuho Park Stadium" аренаси билан яқиндан танишиб, унда яратилган шарт-шароитларни ўрганишди.
Иброҳим Жалолов
Редактор