locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Даҳшат! Топурия ва Оливейра ўртасидаги жанг биринчи раунддаёқ якунланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Даҳшат! Топурия ва Оливейра ўртасидаги жанг биринчи раунддаёқ якунланди
ФОТО: Getty Images

Лас-Вегасда UFC 317 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг марказий жангида икки собиқ чемпион — грузиялик Илия Топурия ҳамда Бразилия вакили Чарлз Оливейра тўқнаш келди.

Беллашув енгил вазн тоифасидаги вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун ўтказилди. 5 раундлик титул баҳсида Топурия Оливейрани илк раунддаёқ нокаут орқали таслим қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда вазн чемпиони Ислам Махачев чемпионлик камарини вакант қолдириб, ярим ўрта вазн тоифасига ўтганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг