Дарья Кочнева – жаҳон чемпионатидаги илк қадами
Афинада ўтган мусобақада синхрон сузишда муваффақиятли дебют
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Афина шаҳридаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дарья Кочнева илк бор халқаро саҳнада ўз маҳоратни намойиш этди. У «эркин соло» йўналишида чиқиш қилиб, 200.9649 балл жамғарди.
Беллашувнинг учинчи куни у мажбурий дастур билан иштирок этади. Шу босқич натижаларига кўра финалчи спортчилар аниқланади. Чемпионатдаги дебют Кочнева учун муҳим тажриба бўлиб, унинг катта салоҳияти ва келгусида халқаро майдонда юксалиш имкониятларини тасдиқлади.