Данғара туманида замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Спорт мактаби мутасаддилари, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Данғара тумани Оқжар маҳалласида “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган стрит воркоут спорт майдончаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Спорт мактаби мутасаддилари, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Янги спорт майдончаси ёшлар ва маҳалла аҳолиси учун соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун барча зарур шароитлар билан таъминланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист