locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дакар-2026: Ёшлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Сенегалга ташрифни режалаштириш ва ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дакар-2026: Ёшлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: OlympicUz

31-октябрь – 13-ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида IV ёзги ёшлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясининг тайёргарлик жараёнларига бағишланган онлайн йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борди. Унда спорт федерациялари ва ассоциациялари масъуллари иштирок этиб, бўлажак мусобақага тайёргарликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда ташкилий қўмита томонидан мусобақа иштирокчиларининг вакцинациядан ўтиши талаби белгилангани қайд этилди. Шу муносабат билан федерация ва ассоциациялар масъулларига ёш спортчиларнинг ота-оналарини ушбу талабдан хабардор қилиш ҳамда уларнинг розилиги олинган тақдирда тегишли ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, спортчиларнинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриши учун зарур шароитларни яратиш, делегациянинг Сенегалга ташрифини режалаштириш ва ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг