Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sport vazirligi
Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган чим устида хоккей майдонида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 3–4-тур мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 6 та жамоа, жами 250 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 20 октябрь кунига қадар давом этадиган мусобақаларда жамоалар чемпионлик учун ўзаро куч синашади.