Чавандозларимиз Шаржадаги турнирда 2 та медалга сазовор бўлишди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига эгалик қилишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sport vazirligi
БААнинг Шаржа шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.
Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига эгалик қилишди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медалларга Абдураҳмон Абдуллаев баландлиги 140 ва 145 см бўлган тўсиқлардан сакраш дастурида эришган бўлса, Баҳромжон Ғозиев 125 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида кучли учликдан жой олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист