locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чавандозларимиз Минскда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чавандозларимиз Минскда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди
Фото: Олимпия

Беларус пойтахтида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Дўстлик кубоги” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтгача 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медалга 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Бекзод Қурбонов сазовор бўлди. Юртдошимиз ушбу натижага “Маттс В.Г.” тулпори билан эришди.

Шунингдек, 130 см баландликда кечган жамоавий йўналишда Бекзод Қурбонов ва Дилшод Шокиров бронза медалларига эга чиқишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг