Чавандозимиз Таллиндаги турнирда уч бор шоҳсупага кўтарилди
Ўзбекистон терма жамоси аъзоси учта медалга эга бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
3-5-октябрь кунлари Эстониянинг Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медал: 130 см (тўсиқ баландлиги), “Отто ван де Ачтерҳоэк” отида;
Кумуш медал: 140 см, “Го Фоур Ит Б” отида;
Бронза медал: 150 см, “Го Фоур Ит Б” отида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист