Чарлз Оливейра жамоаси: Махачев агар ярим ўрта вазнга ўтса, унда чемпионлик камаридан воз кечиши керак


UFC’нинг собиқ чемпиони Чарлз Оливейранинг менежери Диего Лима Ислам Махачев чемпионлик жанг учун ярим ўрта вазнга ўтишга қарор қилса, енгил вазндаги чемпионлик камарини бўшатиши кераклигини айтди.
«Агар Махачев ростдан ҳам вазн категориясини ўзгартирмоқчи бўлса — камарни қолдирсин. Иля Топурия ҳам айнан шундай қилган. Бутун дивизионни тўхтатиб қўйиш тўғри эмас. Бошқа жангчилар ҳам чемпион бўлиш имкониятига эга бўлиши керак», — деди Лима MMA Fighting нашрига.
Бразилиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, UFC Махачевга танлов бериши лозим: ёки у енгил вазнда титулни ҳимоя қилади, ёки янги мақсад сари интилади ва камарни бўшатади.
Расмий бўлмаган маълумотларга кўра, Иля Топурия 28 июн куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 317 турнирига тайёргарликни бошлаб юборган. Унга рақиб сифатида айнан Ислам Махачев кўрилади, бу эса чемпионлик масаласини янада мураккаблаштирмоқда.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12