CAVA COLLEGE UNIVERSITY VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 | Эркаклар ўртасида 3-кун
Эрталабги учрашувда IIU ва ҚарДУ жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар.
Ўйинда ҳар икки жамоа фаол ва жипс ўйин кўрсатди, аммо якунда ғалаба IIU жамоаси томонида бўлди.
Натижа:
IIU 3:0 ҚарДУ
IIU жамоаси шу ғалаба билан мусобақадаги навбатдаги босқичга йўл олди!
Куннинг иккинчи беллашуви СамСПИ ва БухДУ жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Кескин рақобатга бой кечган учрашувда жамоалар ҳар бир очко учун кураш олиб борди.
Натижа
СамСПИ 1:3 БухДУ ВК
БухДУ жамоаси бугунги ғалаба билан турнир жадвалида етакчилар қаторидан жой олди.
УрДУ ҳамда НамДУ жамоалари майдонга тушишди.
Учрашув тенг курашлар остида кечди — ҳар икки жамоа ўзининг қатъий тайёргарлиги ва жипс ўйинини намоён этди.
Натижа:
УрДУ 3 : 0 НамДУ ВК
УрДУ жамоаси ушбу ғалаба билан мусобақада ўз позициясини мустаҳкамлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Туркманистон ва БухДУ ВК жамоалари ўртасида кечди. Ўйинда БухДУ ВК жамоаси аниқ ҳужумлар ва мустаҳкам ҳимояси билан ажралиб турди.
Натижа:
Туркманистон 2 : 3 БухДУ ВК
БухДУ ВК жамоаси бугунги ғалаба билан гуруҳдаги етакчилигини мустаҳкамлади!