Cadet European Cup 2026 турнирининг илк кунида 13 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз
Cadet European Cup 2026 турнирининг илк кунида 13 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз
Бироз аввал Туркиянинг Анталия шаҳрида кадетлар ўртасида Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнири бошланди.
Мусобақада дунёнинг 21 давлатидан келган жами 550 нафар дзюдочи медаллар йўлида баҳсларга киришди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда ушбу нуфузли турнирда иштирок этади. Бугунги илк кунги беллашувларда терма жамоамизнинг 13 нафар дзюдочиси ўз имкониятини синаб кўради.
Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
ҚИЗЛАР
-40 кг: Ироида Сироҷиддинова – Азрасу Кар (Туркия)
-44 кг: Дилафруз Болтабоева – Суде Акан (Туркия)
-44 кг: Алина Колючёва – Тугче Шахинер (Туркия)
-48 кг: Чарос Ҳикматова – Айла Аккая (Туркия)
-52 кг: Кумушбиби Эргашева – Ларисса Оливейра (Бразилия)
ЎСМИРЛАР
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов – Сюмик Ишеналиев (Қирғиз Республикаси)
-50 кг: Азизбек Раупов – Беркай Гун (Туркия)
-55 кг: Бобур Юсупов – Матеус Фонтес (Бразилия)
-55 кг: Шоҳжахон Усмонов – Рамис Асилбеков (Қирғиз Республикаси)
-60 кг: Абубакр Сатторов – Чинар Демирезен (Туркия)
-60 кг: Давлатбек Аҳроров – Цотне Фикидзе (Грузия)
-66 кг: Лутфуллоҳ Акбаров – Жоао Коело (Бразилия)
-66 кг: Акромжон Каримов – Баттур Мунхбат (Мўғулистон)