locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бутунжаҳон велосипед спорти куни Тошкентда байрамона руҳда ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бутунжаҳон велосипед спорти куни Тошкентда байрамона руҳда ўтди
PHOTO: Telegram

3-июнь – Бутунжаҳон велосипед спорти куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” савдо мажмуасида спорт байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси биринчи ўринбосари Қозим Ўринбойхўжаев ҳамда миллий терма жамоа аъзолари иштирок этишди.

Расмийлар барча велосипед спорти ихлосмандларини байрам билан табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида муваффақият тиладилар ҳамда спортчиларга эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбир давомида “Neon” спорт клубининг машғулоти савдо марказига тўпланганларга спорт руҳини ва юқори кайфиятни улашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг