Бухорода “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси старт олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Бироз аввал Бухоро туман спорт мактабида “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақаларининг дастлабкиси бошланди.
Эркаклар ўртасида ташкил этилаётган турнирда -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ғолиб ва совриндорлар медаллар билан бирга пул мукофотини ҳам қўлга киритишади.
Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Вазн чемпионлари 22, 2-ўрин соҳиблари 14, бронза медал эгалари 7 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади.

Иброҳим Жалолов
Редактор