locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги учун волейбол спорти бўйича туман босқичи кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди

1-ўринни қўлга киритган жамоалар 10–15-февраль кунлари бўлиб ўтадиган вилоят босқичида Ғиждувон тумани шарафини ҳимоя қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги учун волейбол спорти бўйича туман босқичи кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги учун волейбол спорти бўйича туман босқичи кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада Ғиждувон тумани умумтаълим мактабларининг 6–8 ва 9–11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Мусобақа умумтаълим мактаблари ўртасида оммавий ва юқори савияда ташкил этилди. Беллашувлар икки ёш тоифасида — қиз болалар ва ўғил болалар ўртасида қизғин ва муросасиз ўтди.

6–8-синф натижалари:
Қиз болалар:
1-ўрин — 43-мактаб
2-ўрин — 9-мактаб
3-ўрин — 32-мактаб
Ўғил болалар:
1-ўрин — 31-мактаб
2-ўрин — 3-мактаб
3-ўрин — 61-мактаб
9–11-синф натижалари:
Қиз болалар:
1-ўрин — 2-мактаб
2-ўрин — 43-мактаб
3-ўрин — 3-мактаб
Ўғил болалар:
1-ўрин — 49-мактаб
2-ўрин — 59-мактаб
3-ўрин — 3-мактаб
Ғолиб ва совриндор жамоалар туман ИИБ бошлиғи ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

1-ўринни қўлга киритган жамоалар 10–15-февраль кунлари бўлиб ўтадиган вилоят босқичида Ғиждувон тумани шарафини ҳимоя қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг