locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон чемпионати якунланди

Мусобақанинг охирги куни эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар -78, +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро шаҳрида Ўзбекистон чемпионати якунланди
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали

Уч кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шахридан келган 500 нафарга яқин дзюдочи жами 14 та вазн тоифасида мамлакат чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг охирги куни эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар -78, +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Бешта вазн тоифасидан тўрттасида пойтахтлик дзюдочилар Ўзбекистон чемпиони бўлишди ва табиийки, якунда умумжамоа ҳисобида ҳам Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Учинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-78 кг вазн тоифаси
1. Мухлисахон Қадирберганова (Тошкент шаҳри)
2. Шоира Аминова (Хоразм)
3. Дилбар Юсупова (Тошкент шаҳри)
3. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)

+78 кг вазн тоифаси
1. Моҳларойим Тўхтамишева (Тошкент шаҳри)
2. Зарина Бобоназарова (Қашқадарё)
3. Хосият Машарипова (Хоразм)
3. Фотима Қуранбаева (Хоразм)

-90 кг вазн тоифаси
1. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри)
2. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)
3. Султонбек Абдушукуров (Тошкент шаҳри)
3. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

-100 кг вазн тоифаси
1. Тўлқинбек Турдиев (Бухоро)
2. Раҳмон Юсупов (Сурхондарё)
3. Эрназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)
3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)

+100 кг вазн тоифаси
1. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)
2. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вилояти)
3. Баҳром Саитов (Бухоро)
3. Исломбек Равшанқулов (Тошкент шаҳри)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг