Бухоро IV халқаро аёллар шахмат турнирига мезбонлик қилади
Бухоро шаҳри дунёнинг кучли аёл гроссмейстерлари ва иқтидорли шахматчи қизларини бир майдонга жамлайди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан умумий соврин жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил этган “Women’s Chess Championship” IV халқаро турнири ўтказилади
Жорий йилнинг, 9–15 март кунлари Бухоро шаҳри дунёнинг кучли аёл гроссмейстерлари ва иқтидорли шахматчи қизларини бир майдонга жамлайди.
Имтиёзлар: 7–18 ёшдаги Ўзбекистон чемпионати совриндорлари бадалдан озод этилади. Ногиронлиги бор иштирокчилар ҳамда 60 ёшдан ошган фахрийлар учун 50% чегирма тақдим этилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист