locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Дастурга кўра, биринчи кун йигитлар -60 ва -66 кг, қизлар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

8-октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 66 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Ҳамюртларимиз мазкур жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этадилар:

Ўғил болалар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-60 кг: Анваржон Иброҳимов
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-73 кг: Муҳриддин Маъруфов
-73 кг: Иноят Телманов
-81 кг: Самариддин Муҳибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов

Қизлар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
-57 кг: Райҳона Маматова
-63 кг: Нигина Сапарбоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова

Дастурга кўра, биринчи кун йигитлар -60 ва -66 кг, қизлар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг